...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзо Улуғбек Абдусаломов “PRESS CLUB: ELECTIONS.UZ-2016”нинг аҳамияти ҳақида гапирди


15:04, 30.11.2016 Жамият
 2 581

4 декабрь куни бўлиб Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритувчи ОАВ ходимлари учун “PRESS CLUB: ELECTIONS.UZ-2016” ташкил этилди.

Аввалроқ, 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритувчи ОАВ ходимларига шарт-шароит яратиш, сайловнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш мақсадида “PRESS CLUB: ELECTIONS.UZ-2016” ташкил этилгани, ушбу Тошкентдаги собиқ  International Hotel Tashkent меҳмонхонасида ушбу матбуот клубининг  очилиш маросими ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Очилиш маросимида Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси Содиқ Сафоев, Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази директори Акмал Саидов, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқаруви раиси, матбуот клуби топ-менежери Фирдавс Абдуҳолиқов ҳамда кўплаб давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, хорижий кузатувчилар, журналистлар иштирок этди.
 
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов “PRESS CLUB: ELECTIONS.UZ-2016”нинг аҳамияти ҳақида шундай дейди:
 
Мирзо Улуғбек Абдусаломов, Марказий сайлов комиссияси раиси:
—  Бугун тантанали очилиш маросими бўлиб ўтган Ўзбекистонда биринчи бор ташкил этилган “PRESS-CLUB: ELECTIONS.UZ-2016” (“PRESS KLUB: SAYLOV.UZ-2016”) матбуот-клуби айнан меҳмонхонасида ташкил этилгани бежиз эмас. Бу юртимизда жорий йил 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараён Ўзбекистон Репсубликаси Президенти сайловига тайёргарлик ва уни ўтказишни кузатиш учун ташриф буюрган халқаро кузатувчилар ва хорижий ОАВ журналистлари учун қулайлик яратди. Уларнинг барчаси айнан ана шу меҳмонхонада жойлаштирилган. Ташриф буюрган ана шу меҳмонлар, яъни халқаро кузатувчилар ва хорижий ОАВ вакиллари учун бундай қулайликни нодавлат медиа-секторнинг мустақил вакиллари томонидан яратилди.
 
Ўйлайманки, мазкур матбуот-клуби юртимиздаги муҳим сиёсий жараён ҳақидаги очиқ ва ошкора ахборотларни ҳам маҳаллий, ҳам хорижий ОАВларида тарқатишда ўз ўрнига эга.

Теглар:Мирзо Улуғбек Абдусаломов PRESS CLUB: ELECTIONS.UZ-2016 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар