Сайлов участкаларига фуқаролар ўзи муносиб, деб топган номзодига овоз берди. Улар орасида сўз усталари, актёрлар, ижод аҳли ҳам бор.
Таниқли сўз устаси Мирзабек Ҳолмедов ҳам сайловда иштирок этганини, муносиб номзодга овоз берганини айтди:
– Ўзбекистонда ҳар бир соҳа вакилига ҳос ва мос равишда имкониятлар яратилган. Инсонда истак, ирода бўлса бас, имкониятлар бисёр. Ўз соҳасини мукаммал билганга ҳамиша йўл очиқ
Бугунги кунда тадбиркорликни ривожланириш учун катта ишлар амалга оширилаяпти. Чунк айнан улар мамлакатнинг ўсиши ва гуркирашига ёрдам бера олувчи кучдир. Биз ўзимиз ҳам мустқаллик шарофати билан театр ташкил қилганмиз.
Инсон муаммолари ҳал қилинганда, оиласи фаровон ва тинч бўлгандагина чинакамига бахтли бўлади. Бугун, мен танлаган номзодфуқароларнинг ана шу муаммоларини бартараф қилиш ва фаровонлигини таъминлашга қодир.