...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Президенти сайловида овоз бериш жараёни якунига етди


20:36, 04.12.2016 Жамият
 3 037

Сўнгги маълумотларда соат 19.00 ҳолатига кўра сайловчиларнинг 86,62 фоизидан ортиғи овоз бергани айтилмоқда.

4 декабрь Ўзбекистон Президенти сайлови ўз ниҳоясига етди. Давлат раҳбарини сайлашдек муҳим ва катта аҳамиятга эга сиёсий воқеа фуқаролар томонидан ҳақиқий байрамга айлантирилди.
 
Сайлов бугун, 4 декабрь соат 6:00 дан бошланиб 20:00 га қадар давом этди. Унда 20 миллиондан ортиқ сайловчилар фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда ўзи танлаган номзодга овоз бериш имконига эга бўлди.
 
Ўзбекистон Президенти сайловида овоз бериш жараёни якунлари бугун соат 22:00 да ўтказиладиган Марказий сайлов комиссиясининг брифингида маълум қилинади.
 
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 14 та сайлов округида 9 минг 383 та сайлов участкалари ташкил қилинган. Шунингдек, хорижий давлатлардаги 44 та сайлов участкалари 14-Тошкент шаҳар сайлов округига бириктирилган.
 
Сўнгги маълумотларда соат 19.00 ҳолатига кўра сайловчиларнинг 86,62 фоизидан ортиғи овоз бергани айтилмоқда.
 
Сайлов натижаларини қисқа вақт ичида сайтимиз орқали билиб олишингиз мумкин бўлади.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Президент сайлови 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар