...
МЕНЮ
ONLINE TV

Миробод тумани ободонлаштириш бошқармаси ходими ўғирлик устида қўлга тушди


12:52, 24.05.2016 Жамият
 6 322

Ижтимоий тармоқларда Миробод тумани ободонлаштириш бошқармаси ходими кўп қаватли уйларда қаровсиз қолдирилган болалари велосипедини ўғирлаб кетгани аниқланди.

Facebook ижтимоий тармоғидаги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзоларидан бири Шерзод Юнусов Миробод тумани ободонлаштириш бошқармаси ходимларидан эҳтиёт бўлишга чақирди.
 
Гуруҳ аъзоси Тошкент универмаги (ЦУМ) атрофида туман ободонлаштириш бошқармаси ходимларилардан бири томонидан болалар велосипедининг ўғирлаб кетилгани ҳақида ёзади ва ушбу хабарга ўғирлик чоғидаги суратни илова қилади.
 
“Миробод тумани ободонлаштириш бошқармаси ходимларидан эҳтиёт бўлинг (албатта, бу уларнинг ҳаммасига тегишли эмас, бироқ бу ишчилар иштирокида содир этилаётган бир қатор ҳолатлар кишини бу ҳақда жиддий ўйлаб кўришга мажбур қилмоқда!)”. Тошкент универмаги (ЦУМ) атрофида болалар велосипедини ўғрилашга бўлган ҳаракат аниқланди. Бу кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчилар ва велосипед, машина ва бошқаларни квартирасига олиб кириб қўйишга эринадиганлар учун жуда муҳим хабар”, дейди гуруҳ аъзоси. Ўз-ўзидан фойдаланувчининг ушбу постига гуруҳнинг ўнлаб аъзолари ўз фикрларини билдиришган.
 


 “Бу нафақат болаларга, балки уларнинг ота-оналарига нисбатан содир этилган ўғирликдир. Ахир ота-оналар эмасми, шуларни фарзандига сотиб олиб берадиган?
 
Аслини олганда, Туман ободонлаштириш бошқармаларининг кўпчилик ишчилари қамоқда жазо муддатини ўтаб қайтганлар. Шундай экан, бу ажабланарли ҳол эмас.
 
Одамлар орасида бировнинг нарсасини ўғирлаб,сўнг топиб олдим дейдиганлар ҳам бор”, деб ёзади тармоқ фойдаланувчиси.
 
Гуруҳ аъзолари ушбу воқеа юзасидан фикрларини билдириш баробарида Тошкент кўчаларининг бирида эгасиз қолдирилган Nexia русумли автомобилнинг ғилдираксиз суратини илова қилишган. Тахминларга кўра, ушбу машина ғилдираклари ҳам эгасининг йўқлигидан фойдаланиб, ўғирлаб кетилган.
 
Албатта, бу билан Ободонлаштириш бошқармаларида фаолият юритаётган ҳалол, касбига садоқатли, шаҳарни озода тутишни ўз бурчи деб биладиган ишчиларни айблаш фикридан йироқмиз. Бундан ташқари, суратдаги шахс туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг махсус кийимида бўлгани билан, балки у ерда фаолият юритмас? Балки бу шахс туман ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг киймини қайсидир йўл билан қўлга киритиб, бу либосдан ниқоб сифатида фойдаланаётгандир?
 
Ўзингга эҳтиёт бўл, қўшнингни ўғри тутма, дейди доно халқимиз. Бундай вазиятларда айбни бировдан қидириш жуда осон. Бироқ ўз уйимизга ким келиб-кетаётганини, киссасида нимани олиб қайтаётганини билмаганимиздан кейин бировни айблашимиз, бироз ноўриндек. Ҳар ҳолда ортиқча огоҳлик ҳеч қачон зарар қилмайди.
Умида Якубова

Теглар:Ўғирлик Миробод тумани ободонлаштириш бошқармаси Водители Ташкента 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар