Даврон ва Эъзозахоннинг тўйлари пойтахтдаги “Мумтоз” ресторанида бўлиб ўтди.
Маълумотларга қараганда, телебошловчи Даврон Кабулов “Афруз” гуруҳи хонандаси Жамшид Умаровга божа бўлган. Жамшид Умаров оиланинг энг тўнғич қизига уйланган бўлса, кенжа фарзанд Эъзозахон Даврон Кабуловга насиб этди.
Таҳририятимиз номидан Даврон ва Эъзозани оила деб аталмиш буюк қўрғонга қадам қўйганлари билан муборакбод этамиз.