Акулалар ҳужум вақтида нарироқда қайиқда ўтирган одамларни ҳам пайқашмади.
Австралия оролларида Жералдтондан шаҳридан Брум шаҳрига икки ҳафталик круизни амалга ошираётган сайёҳлар томонидан Дерк-Хартог оролидаги даҳшатли ҳодиса тасвирланган виделавҳалар интернет тармоқларида пайдо бўлди. Унда 70 та йўлбарс акулаларининг катта китга ташланиши ва 2 соат ичида еб битирганликлари тасвирга олинган. Бу ҳақда Lenta.ru нашри ёзмоқда. Акулалар китни овлаш билан овора бўлиб, нарироқдаги 6 метрлик қайиққа ҳам эътибор беришмаган. Унинг ичида ичида 15 нафар сайёҳ бўлган.
Eco Abrolhos саёҳат компанияси вакиллари учувчисиз самолётлар ва сув ости камералари ёрдамида акулалар ҳужумини бошидан охиригача тасвирга олишди ва ушбу видеони Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаларига жойлаштиришди.

Умида Якубова