Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 6 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида 1988 йилда туғилган, хусусий тадбиркор С.Мамасодиқов ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 38.740 доллар пулини ўғирлаб кетишгани ҳақида мурожаат қилган.
Маълум бўлишича, у жорий йил 3 апрель куни соат тахминан 19:00да, Шаҳрисабз шаҳри ҳудудида жойлашган “Ҳазрати Имом” жоме масжидининг таҳоратхонасида ичида 38.740 АҚШ доллари бўлган барсеткасини унутиб қолдирган.
Аммо бир оздан сўнг қайтиб келиб барсеткасини тополмаган ва бу ҳақда ИИБ ходимларини огоҳлантирган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Бобур кўчаси 9-уйда яшовчи, 1970 йилда туғилган А.Кенжаев ва Тошкент шаҳар Учтепа тумани “Қозигузар” МФЙ Гулистон кўчаси 104-уйда яшовчи, 1962 йилда туғилган Ғ.Нишоновлар содир этганликлари аниқланган.
Ҳозирда ўғирликда айбланаётган фуқаролар қўлга олинганлар.

Икром Раҳмон