Ушбу хатнинг скриншоти бир зумда ижтимоий тармоқлар орқали тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди.
Хатни ўқиб чиқишга эринганми ёки вақти бўлмаганиданми, ҳоким Ш.А.Пўлатов “Узбекистон Республикаси Бош вазири Шавквт Миромонович Мирзиёев” сўзлари ёзилган хатни имзолаган.
Ушбу хатнинг скриншоти бир зумда ижтимоий тармоқлар орқали тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Кимдир ҳокимни масъулиятсизликда ва хат ижрочисини саводсизликда айблаган бўлса, бошқаси шунчаки ҳужжатлар билан ишлашдаги лоқайдликни таъкидлаган.
Нима бўлган тақдирда ҳам, расмий ҳужжат аввало ҳокимга киргунига қадар бир неча бор ўқилиши, қолаверса, раҳбар ҳам бир қур кўздан кечириб, нимани имзолаётганини билиш мақсадида, кейин имзо чеккани дуруст.