...
МЕНЮ
ONLINE TV

Миллий анъаналарни емираётган ва маънавиятимизга путур етказаётган ОАВлар маълум қилинди


17:04, 09.08.2017 Жамият
 4 790

Бу ОАВларга Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан юборилтган огоҳлантириш ва тақдимномалар кор қилмаган.

Кеча, 8 август куни Миллий матбуот марказида “Босма ва электрон оммавий ахборот воситаларининг  бугунги фаолияти ва истиқболдаги вазифалари” мавзусида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги мутахассислари баъзи ОАВлар хусусида танқидий фикрларини баён этдилар.
 
Шунингдек, агентлик мутахассислари ўзбек жамиятига хос бўлмаган, миллий анъаналарнинг емирилишига сабаб бўладиган, маънавий муҳитга зарар етказадиган материалларни етказаётган ОАВ номларини эълон қилди.
 
Жумладан, Сурхондарё вилоятидаги “Денов-АТР”, Бухоро вилоятидаги “Ғиждувон-ТВ”, Жиззах вилоятидаги “Жиззах ТВ” телеканаллари, Андижон вилоятидаги “Дийдор ФМ” радиоканали, “Тараққиёт” телеканали фаолиятида Ўзбекистон Республикаси “Ахборот агентлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни, “Журналистик фаолиятни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни 6-моддаси, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонуни 5-моддаси доимий қўпол равишда бузиб келаётганликлари маълум қилинди.  
Дурдона Расулова 

Теглар:ОАВ Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар