...
МЕНЮ
ONLINE TV

Таэквондо усулларини тарғиб этиш учун Ўзбекистонга мутахассислар таклиф этилди


16:54, 09.08.2017 Спорт
 1 774

4 кун давом этадиган семинарда мутахассислар ҳаракатлари, зарбалари, тезкорлиги такомиллаштирилган янги пумсэ қоидаларини ўзбекистонлик спортчиларга ўргатадилар.

Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясининг хабар беришича, Осиё таэквондо уюшмасининг маркетинг бўлими бошлиғи Чунг Бёнг Ги, профессор Чонг Тэ Сонг, мураббий Юн Су Хан, йўриқчилар Ёнг Хун Хан ва Санг Хи Ханлар Тошкентга ташриф буюришган.
 
Хорижлик мутахассислар ҳаракатлар, зарбалар, тезкорлиги такомиллаштирилган янги пумсэ қоидаларини Ўзбекистонда тарғиб этишни режалаштиришган. Маълумот учун, янги йўналиш кёруги, пумсэ ва кўргазмали пумсэ йўналишларини ўз ичига олган.
 
4 кун давом этадиган семинарда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан мураббий ва ҳакамлар иштирок этишяпти. “New Poomsae” бўйича илк чиқишлар келгуси йили Индонезияда бўлиб ўтадиган навбатдаги ёзги Осиё ўйинларида ўтказилади.
 
Семинар якунида иштирок этган мутахассисларга дипломларни 11-13 август кунлари Тошкентда ўтадиган “1-st President`s Cup” халқаро турнирига ташриф буюрадиган ATU президенти Ли Кю Сок топширади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!