Эртага МДҲ давлатлари Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши очилади.
Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди. МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев бошчилигида бўлиб ўтган мажлисда ТИВК йиғилиши кун тартиби лойиҳаси ҳамда вазирлар учрашуви тадбирларида делегациялар иштирокининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.