...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда босқинчи вояга етмаган қизни ўлдирмоқчи бўлди


15:22, 06.04.2017 Жамият
 5 738

Машкевичнинг вояга етмаган қизи эшикни очгач, Емельянов уни уриб, ерга қулатади ва қизни бўға бошлайди.

Бугун, 6 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли 171-умумий ўрта таълим мактабида профилактик тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда ўз мухбиримиз хабар берди.
 
Унда Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари полковник Ё.Абдуллаев, Мирзо Улуғбек тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Ж.Холиқов, Мирзо Улуғбек тумани прокурори ўриносари Д.Зуфаров ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
 
Қайд этилишича, жорий йилнинг 22 январь куни соат тахминан 17:30 ларда Мирзо Улуғбек тумани Алпомиш маҳалласида яшайдиган фуқаро Машкевич хонадони эшиги тақиллайди. Фуқаро Емельянов гўёки эски буюмларни сотиб олмоқчилигини айтади. Машкевичнинг вояга етмаган қизи эшикни очгач, Емельянов уни уриб, ерга қулатади ва қизни бўға бошлайди.
 
Қиз баланд овозда ёрдам чақиради. Машкевич билан бир уйда истиқомат қилувчи қўшни аёл Т.Абдухолиқова ёрдам овозини эшитиб, қўшнисининг эшигини очишга уринади, бироқ эшик ичкаридан ёпилган эди.
 
Шу заҳоти аёл қўл телефони орқали ИИБга тел қилиб, воқеа ҳақида ахборот беради ва жиноятчини чалғитиш мақсадида хонадон эшигини қаттиқ-қаттиқ тақиллатишга тушади. Чамаси 7-8 дақиқадан кейин воқеа жойига етиб келган туман ИИБ ходимлари эшик бузиб, фуқаро Емельяновни қўлга олишади.
 
Мазкур ҳолат бўйича фуқаро Емельяновга Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-, 164-моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилди.
 
Бугун бўлиб ўтган профилактик тадбирда Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Ё.Абдуллаев аёл киши бўлишига қарамасдан, жиноятчидан қўрқмаган Т.Абдухолиқовани  тақдирлаб, қимматбаҳо совға топширди.
Бобур Жалолов

Теглар:Тошкент Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар