Тайсоннинг Лас-Вегасдаги уйининг сотувга қўйилиши боксчининг ушбу уйга қўшни бўлган янада ҳашаматли уйни сотиб олиши билан изоҳланмоқда.
49 ёшли Тайсон уйни капитал таъмирдан чиқарди ва эндиликда уни 1,5 миллион АҚШ долларига сотиш истагида, деб ёзади ТАСС.
Маълумот учун, Тайсон бокс билан боғлиқ фаолиятини 2005 йилда якунлаган. Спортдаги карьераси давомида 50 та жангда ғолиб бўлган, ушбу жангларнинг 44 тасида у ўз рақибини нокаут ҳолатида мағлуб этган. Тайсон Гиннеснинг рекордлари китобига икки марта киритилган. Биринчи сафар, “Жангда энг қисқа фурсатда нокаутларни амалга оширган боксчи” сифатида. Иккинчи сафар эса “Энг оғир вазн тоифасидаги энг ёш жаҳон чемпиони” сифатида.
Майк Тайсон ҳозир ҳам энг кучли зарбга эга бўлган боксчилар сирасига киради. 1992-1995 йилларда у аёл кишига нисбатан зўрлик ишлатгани учун қамоқ жазосини ўтаган.