...
МЕНЮ
ONLINE TV

Май-июнь ойларида 9.764 фуқаролар йиғинига янги раис сайланади


15:24, 06.05.2016 Жамият
 2 596

5 майдан эътиборан фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига старт берилди.

Кеча, 5 майдан эътиборан мамлакатимизда фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови бошланди.
 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорига мувофиқ сайловлар 2016 йилнинг май-июнь ойларида бўлиб ўтади. Уларда жами 9.764 та фуқаролар йиғини раиси ва уларнинг 99 мингдан зиёд маслаҳатчиси сайланади.
 
5 май, сайловнинг биринчи куни мамлакатимизнинг бир қатор маҳаллаларида фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслаҳатчилари сайланди. Хусусан, пойтахтимизнинг Яшнобод тумани “Беҳизор” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган сайловда маҳалла аҳолиси номидан 40 нафар вакил иштирок этди. Фуқаролар йиғини раислигига 3 нафар, маслаҳатчи лавозимига 30 та номзод кўрсатилган эди. Сайловчилар уларнинг фаолият дастури билан танишди ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Очиқ овоз бериш йўли билан ўтказилган сайловда фуқаролар йиғини раиси ва унинг 15 нафар маслаҳатчиси сайланди. 
 

Теглар:Фуқаролар йиғини Сайлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар