...
МЕНЮ
ONLINE TV

Маҳалла марказларини қурмоқчи бўлган тадбиркорларга имтиёзли кредит берилади


16:43, 01.04.2017 Жамият
 3 477

Увайсий” маҳалласидаги кутубхона маҳаллада яшовчи 5400 нафар аҳолининг маънавий бойлиги учун хизмат қилади.

Бугун, 1 апрель куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида жорий йилнинг 31 март куни Тошкент шаҳар ҳокими томонидан имзоланган “Тошкент шаҳрининг туманлари ҳудудида “Замонавий маҳалла” марказлари намунавий лойиҳасини жорий қилиш тўғрисида”ги қарорнинг мазмун-моҳиятини аҳолига, хусусан, тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида брифинг бўлиб ўтди.
 
Брифингда мазкур қарор ижроси татбиқ этилди. Унда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Аҳрор Ғуломов ва Тошкент шаҳар ҳокимининг хотин-қизлар бўйича ўринбосари Фарида Абдураҳмонова иштирок этди.
 
Бу қарорга мувофиқ, юртимизда намунали маҳаллалар сонини янада ошириш, аҳоли эҳтиёжи учун барча керакли шароитни таъминлаш, жумладан, маҳалла оқсоқоли, маслаҳатчилар, профилактика инспектори учун хоналар, қариялар учун дам олиш хонаси, кутубхона, диспетчерлик шохобчаси барча шароитлари мавжуд ўриндиқлар, соябонлар, болалар майдончаси ҳамда дам олиш майдонлари енгил конструкциялардан иборат ёшлар учун спорт иншоотлари, кичик архитектура шакллари ва фавворалар, тунги ёритгич мосламаларидан ташкил топган маҳалла маркази, шунингдек, гўзаллик салони, савдо шохобчаси, новвойхона, пойабзал таъмирлаш устахонаси, маиший техникалар таъмирлаш устахонаси, кичик ҳажмдаги кийим-бош таъмирлаш ателъеси, кичик ва ўрта бизнес фаолияти учун, кичик ўқув ва спорт марказидан ташкил топган савдо ва маиший шохобчалари ташкил қилинади.
 
“Замонавий маҳалла” намунавий лойиҳаси асосида ташкил этилган, маҳалла маркази ҳамда савдо ва маиший шохобчаларини қуриш ихтиёрини билдирган тадбиркорлик субъектларининг мурожаат ва лойиҳалари эътибор билан ўрганилиб, уларга ер майдонини ажратиш бўйича туман ҳокимликлари, Савдо саноат палатаси шаҳар бошқармаси, Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлими томонидан таклиф киритилади. Ушбу лойиҳани амалга оширишни истаган тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредит берилади.
 
“Замонавий маҳалла” намунавий лойиҳасини ташкил этишнинг энг қувонарли тарафи бу китубхона ташкил қилиниши бўлди. Амалда фаолият юритаётган “Увайсий” маҳалласидаги кутубхона маҳаллада яшовчи 5400 нафар аҳолининг маънавий бойлиги учун хизмат қилади.
 
Брифингда оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Мадина Муҳаммадиева

Теглар:Маҳалла Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар