2014 йилги чемпионатда уларнинг иш ҳақи ярим миллиард сўмдан ошган.
“UOL” нашрининг маълумотига кўра, жаҳон чемпионати ўйинларини бошқарадиган бош ҳакамларга 57 минг евро маош тўланади. Бу 568 миллион 632 минг сўм деганидир.
Шунингдек, ҳар бир ўйин учун ҳакамларга 2 500 евродан берилади. Маълумот учун, 2014 йил Бразилияда бўлиб ўтган мундиалда бош ҳакамлар 40 минг евро олган. 2010 йилда эса бу рақам 28,5 минг еврони ташкил этган.
Хабарингиз бор, мазкур мундиалда ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов ҳам иштирок этади.
ЖЧ-2018 финал босқичи 2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Сочи, Нижний Новгород, Самара, Калининград, Екатеринбург, Саранск, Волгоград ва Ростов на-Дону шаҳарларидаги стадионларда бўлиб ўтади.