...
МЕНЮ
ONLINE TV

Маршруткалар учун ҳам жетон жорий этилади


21:44, 26.01.2017 Жамият
 3 373

Жетонлар 1000, 1500, 2000 сўм қийматда жорий этилиши кутилмоқда.

Тошкент шаҳрида биринчи ярим йиллик якунига қадар маршруткалар учун йўл ҳақи сифатида жетонлар жорий этилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик компанияси бошқарув раиси Отабек Содиқов бугун, 25 январь куни Тошкент шаҳар ҳокимиятида ўтказилган Матбуот анжуманида маълум қилди.
 
Хабарингиз бор, 2013 йил 1 мартдан Тошкент шаҳрида автобуслар учун йўл ҳақи сифатида жетонлар жорий этилганди. Айни вақтда бундай жетонлар аҳоли ўртасида кенг фойдаланилади. Жетонларни махсус пунктлар орқали пластик карточкага ҳам сотиб олиш мумкинлиги аҳоли учун янада қулайлик яратмоқда. Эндиликда бу амалиёт маршруткаларда ҳам синаб кўрилиши мўлжалланмоқда.
 
“Биз иложи борича нақд пулсиз йўл кира тўлаш амалиётини жорий этмоқдамиз. Бунинг учун шаҳарда 91 та жетон сотиладиган махсус пунктлар ташкил этилди. Энди эса шундай жетонларни маршруткалар учун ҳам жорий этишни мўлжаллаяпмиз. Шуни таъкидлаш керакки, маршруткалар учун йўл ҳақи турлича. Шу сабаб ҳам биз минг, 1,5 минг ва 2 минг сўмлик жетонларни жорий этмоқчимиз”, дейди Отабек Содиқов.
 
Йўл ҳақи ва жетонлар қиймати ўртасидаги фарқни нақд пул орқали йўловчи ва ҳайдовчи ўзаро келишган ҳолда амалга ошириши мумкин. Жетонлар “Тошшаҳартрансхизмат” тизимидаги барча маршруткалар учун амал қилади.
Дурдона Расулова

Теглар:Маршрутка Йўл ҳақи Тошшаҳартрансхизмат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар