...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Мудофаа вазирлиги раҳбарияти билан учрашди


21:35, 26.01.2017 Жамият
 3 945

Йиғилишда ҳарбий хизматчиларни ҳар томонлама ижтимоий ҳимоя қилиш, шу жумладан, ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун замонавий уй-жойлар қуриш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев 26 январь куни Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртида Мудофаа вазирлиги раҳбарияти билан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳукумат аъзолари иштирок этган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 25 йиллиги муносабати билан Ватан ҳимоячиларига байрам табригида белгиланган вазифалар ижросининг бориши муҳокама қилинди, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ахбороти тингланди. 

Давлат раҳбари хавфсизлик соҳасига оид қонунчилик самарадорлигини юксалтириш, Қуролли Кучлар ташкилий тизимини янада такомиллаштириш, унинг шахсий таркибини тайёрлаш, замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминланганлик даражасини янада оширишга қаратилган аниқ вазифаларни белгилаб берди. 

Ҳарбий хизматчиларни ҳар томонлама ижтимоий ҳимоя қилиш, шу жумладан, ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун замонавий уй-жойлар қуриш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, юртдошларимизда Ватан тақдири учун масъулият туйғусини янада юксалтириш каби муҳим вазифаларга алоҳида эътибор қаратди.
 
Йиғилишда ҳукумат аъзоларига, вазирлик ва идоралар раҳбарларига Қуролли Кучларимиз қудратини ошириш борасидаги ишларни янада такомиллаштириш, миллий армиямиз ва халқимиз якдиллигини бунданда мустаҳкамлашга доир аниқ топшириқлар берилди.
 
Давлат раҳбари мазкур билим юртида курсантлар учун яратилган шароитлар билан ҳам танишди. 

Теглар:Шавкат Мирзиёев билан учрашув Мудофаа вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар