Марказий Осиё оғир атлетика федерациясининг президенти этиб Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси биринчи вице-президенти Шахрулло Маҳмудов тайинланди.
Йиғилишни Осиё оғир атлетика федерацияси бош котиби Муҳаммад Ҳасан Жолуд ва Осиё оғир атлетика федерациясининг вице-президенти, доктор Абдуллоҳ Ал Жармал олиб бордилар.
Унда Марказий Осиё оғир атлетика федерациясини ташкил этиш масаласи бир овоздан маъқулланди.
Шундан сўнг янги ташкил этилган Марказий Осиё оғир атлетика федерациясининг президенти этиб, ҳамюртимиз Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси биринчи вице-президенти Шахрулло Маҳмудов тайинланди.
Марказий Осиё оғир атлетика федерацияси бош котиби лавозимига Омар Мустафин (Қозоғистон), вице-президент лавозимларига эса Омуржан Молдодосов (Қирғизистон), Башим Агабаев (Туркманистон), Шариф Давлатов (Тожикистон) тайинландилар.
Йиғилиш қарорига кўра, Марказий Осиё оғир атлетика федерациясининг қароргоҳи Тошкент шаҳрида жойлашади.