...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбек футболи оғир жудоликка учради


14:03, 27.04.2016 Спорт
 11 680

Марҳум биргина чемпионат доирасида “Пахтакор” таркибида икки юздан ортиқ ўйинда иштирок этган.

Ўзбек футболи фидоийларидан бири – 1937 йилда таваллуд топган Виталий Суюнов, 23 апрель куни 79 ёшда вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси Матбуот хизмати хабар қилмоқда.
 
“Пахтакор” афсоналаридан бири бўлган Виталий Суюнов ушбу жамоа сафидаги фаолиятини 1960 йилда бошлаган ва саккиз мавсум давомида ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган ва жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бири сифатида кўплаб ўйинларда майдонга тушган. Биргина чемпионат доирасида у “Пахтакор” таркибида икки юздан ортиқ ўйинда иштирок этган. Шунингдек, мамлакат кубоги ва кўплаб халқаро мусобақаларда қатнашган.
 
Футболчилик фаолиятини якунлагач, Виталий Суюнов мураббий сифатида иш бошлади. У бошқарган илк клуб “Пахтаорол” эди (1969). 30 йилдан ортиқроқ давом этган мураббийлик фаолияти давомида у Ўзбекистоннинг кўплаб жамоаларида иш олиб борди. Мамлакатнинг турли ёшдаги терма жамоалари билан ҳам ишлади. Бироқ унинг фаолиятидаги энг ёрқин давр сифатида “Пахтакор” сафида ўйнаган йиллари ёдга олинади.
 
Таҳририятимиз номидан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. 

Теглар:Жудолик ЎФФ Виталий Суюнов Пахтакор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!