Ҳар куни соат 08:00 дан 11:00 гача жисмоний ва юридик шахслар қабул қилинади ва уларнинг мурожаатлари кўриб чиқилади.
22 ноябрда Марказий банк раисининг виртуал қабулхонаси ишга туширилганлиги ҳақида хабар қилинди. Виртуал қабулхона Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун ижроси доирасида ташкил этилган бўлиб, фуқароларнинг мурожаатларини узлуксиз равишда қабул қилади.
Бундан ташқари, Марказий банкда ишонч телефони фаолияти ҳам йўлга қўйилган. Ариза, таклиф ва шикоятлар 200-00-44 рақами орқали қабул қилинади. Бу рақамга Республиканинг исталган ҳудудидан қўнғироқ қилиш бепул тақдим этилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий банк раиси, раис ўринбосарлари, департаментлар ва мустақил бошқармалар раҳбарлари ҳар куни соат 08:00 дан 11:00 гача жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилишлари ҳақида хабар қилинмоқда. Қабулга ёзилиш борасида 212-62-05 рақами орқали мурожаат қилиш мумкин.
Айтиш керак, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “Ишонч телефони”га қилинган мурожаатлар оғзаки мурожаат сифатида кўриб чиқилиб, унинг натижаси борасида муаллифга маълум қилинади.