...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон АКТ бўйича жаҳонда 110-ўринда туради


11:14, 24.11.2016 Жамият
 3 461

Айни вақтда Ўзбекистон аҳолисининг 42,8 фоизи интернетдан фойдаланади.

Халқаро электр алоқалар иттифоқи “Ахборотлашган жамият кўрсаткичи” мавзусида ҳисобот тақдим этди. Бу ҳужжатда дунё мамлакатларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш даражаси бўйича рейтинги келтирилган. Рейтинг 175 нафар халқаро иқтисодчиларнинг хулосасига кўра тузилган.
 
АКТ Индекси бўйича 4,05 индекс кўрсаткичига эга бўлган Ўзбекистон рўйхатнинг 110-ўрнидан жой олди. Бу ҳақда Халқаро телекоммуникация бирлашмаси расмий сайтида хабар берилмоқда.
 
Айтиш керакки, Ўзбекистон ўтган йилги рейтингда ҳам айнан 110-қатордан жой олганди, лекин 1 йил аввал мамлакатимизнинг АКТ индекс кўрсаткичи 3,76 га тенг эди. Бу йил Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида 9-ўринни эгаллаб турибди.
 
Суб-индекс очиқлиги бўйича Ўзбекистон 112-ўринни эгаллаган. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 4 та ўринга юқорилигини кўрсатди.
 
Суб-индексда фойдаланиш бўйича мамлакатимиз 113-қатордан жой олди. Амалий кўникмалар йўналишида эса 87-ўринни банд этди.
 
Ҳужжатда келтирилишича, мамлакатимизда мобил алоқадан фойдаланиш даражаси100 киши ҳисобида 73,34 фоизга тенг. Ўзбекистондаги 43,2 фоиз уй хўжаликлари компьютерга эга, улардан 52,6 фоизи интернет тармоғига уланган.
 
Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг 42,8 фоизи интернетдан фойдаланади. Мобил интернетдан фойдаланиш кўрсаткичи эса 100 киши ҳисобида 28,69 фоизга тенг. 
Дурдона Расулова

Теглар:Ўзбекистон АКТ Мобил алоқа Интернет Компьютер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар