...
МЕНЮ
ONLINE TV

Манба: “Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади”


15:30, 22.10.2016 Жамият
 7 874

Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига бўлаётган мурожаатлардан келиб чиққан ҳолда Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигини ташкил этиш бўйича тегишли ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси ташкил этилганига кўп бўлмаган бўлса-да, оз вақт ичида одамлар ишончини қозонишга улгурди. Кўплаб фуқаролар бир неча йиллардан буён ўзларини қийнаб келаётган муаммоларга ечим топдилар.
 
Маълумотларга қараганда, Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига бўлаётган мурожаатларнинг кўп қисмини турар-жой бинолари, коммунал тўловлар билан боғлиқ масалалар ташкил этади. Айни шуларни инобатга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикасида Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ташкил этилиши мумкин. Бу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғида Шавкат Мирзиёев номига очилган саҳифада хабар берилди.
 
“Уй-жой коммунал хўжалиги масалалари бўйича фуқаролардан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонасига жуда кўплаб мурожаатлар тушаётгани сабабли, ушбу соҳада бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигини ташкил этиш бўйича тегишли ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланмоқда”, дейилади ижтимоий тармоқдаги хабарда.
 
Ўзбекистонда турар-жой биноларига коммунал хизматлар кўрсатиш бўйича “Ўзкоммунхизмат” агентлиги фаолият юритиб келмоқда. Агар Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ташкил этилса, агентликнинг келгуси тақдири нима бўлади? 

Теглар:Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигини Виртуал қабулхона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар