2015 йилда тоза ичимлик суви чекланганлиги туфайли бутун дунёда 5 ёшгача бўлган 300 мингдан ортиқ бола ҳаётдан кўз юмган. Таъкидланишича, бу кўрсаткични қўлни тоза совун билан ювиш орқали қисқартириш имконияти бор эди.
Гап шундаки, ҳар йили дунё бўйлаб 15 октябрь санасида “Қўл ювиш куни” нишонланади. Бу йил ушбу сана “Қўл ювишни одат қил!” шиори остида ўтказилмоқда. Ана шу сана муносабати билан Korzinka.uz супермаркетларида кўргазмали акция ташкил этилди. Кунига минглаб харидорлар ташриф буюрувчи ушбу дўконлар тармоғи акцияни кенг ёйишга хизмат қилади.
Албатта, кўпчилик қўл ювиш одатини тарғиб қилишни зарурий эмас, деб ҳисоблаши мумкин, лекин аслида қўлларнинг тоза бўлмаслиги оқибатида бир қатор хавфли касалликлар юзага келиши турган гап. Дунё статистикаси ҳам бундан далолат беради. Хусусан, 2015 йилда тоза ичимлик суви чекланганлиги туфайли бутун дунёда 5 ёшгача бўлган 300 мингдан ортиқ бола ҳаётдан кўз юмган. Таъкидланишича, бу кўрсаткични қўлни тоза совун билан ювиш орқали қисқартириш имконияти бор эди.
Қўл ювиш, айниқса, болалар учун одатий ҳолга айланиши учун аввало, катталар масъул эканлигини унутмаслигимиз зарур.