2018 йилда 579,5 минг аҳоли марказлашган ичимлик суви билан таъминланади.
2018 йилда Ўзбекистонда ичимлик суви таъминоти ва канализация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари учун Молия вазирлиги ҳузуридаги “Тоза ичимлик суви” жамғармасига 584,7 миллиард сўм ажратилди. Бу ўтган йилга нисбатан икки баробар кўп.
Молия вазирлиги хабарига кўра, ушбу маблағлар эвазига 2018 йилда республикадаги 377 та объектни, 1 491,6 километр сув қувурларини ҳамда 261 та сув иншоотини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилади.
Натижада 2018 йилда 579,5 минг аҳоли марказлашган ичимлик суви билан таъминланади.
Эслатиб ўтамиз, Молия вазирлиги ҳузуридаги “Тоза ичимлик суви” жамғармаси Президентнинг “2017-2021 йилларда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш Дастури тўғрисида”ги қарори билан ташкил этилган.
Жамғарма маблағлари сув олиш иншоотларини, сув қувурлари, насос станциялари, тақсимлаш узеллари ва водопровод тармоқларини модернизациялаш ва илдам ривожлантиришга йўналтирилган сув таъминоти тизимини тубдан яхшилашга сарфланади.

Фирдавс БЕК