...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда ичимлик суви қачон ва қаерларда ўчади?


14:35, 05.09.2017 Жамият
 3 722

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик сабабли 5 сентябрь–2 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ичимлик суви ўчиши ёки унинг босими пасайиши мумкин.

Катта ҳажмли сув ўтказгич тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши ҳамда кузги-қишги мавсумга тайёргарлик кўриш муносабати билан “Сувсоз” ДУК трести истеъмолчиларга ичимлик сув босимининг пасайиши ва бўлмаслигини маълум қилди.
 
5 сентябрь соат 09.00 дан 6 сентябрь соат 09.00 гача
 
1. Яшнобод тумани бўйича: “Истиқлол”, “Семурғ”, “Дўстобод”, “Бойқўрғон”, “Машинасозлар”, “Фидойилар”, “Чўлпон”маҳаллаларида;
 
- Мирзо Улуғбек тумани бўйича: Ирригатор даҳасида, Тамарахоним, Дархон, Қори Ниёзий кўчаларида, Мустақиллик шоҳ кўчаси 79 уйда, Мирзо Улуғбек туман ҳокимиятида, “Динамо” спорт мажмуасида сув бўлмайди.
 
2. Яшнобод тумани бўйича: “Тўйтепа” маҳалласида босим пасаяди.
 
6 сентябрь соат 09.00 дан 7 сентябрь соат 09.00 гача
 
1. Сув бўлмайди — Юнусобод тумани бўйича: Аҳмад Дониш кўчасида, Ўзбекбирлашув базасида.
 
- Олмазор тумани бўйича: Мискин махалласи, Уста Ширин кўчасида.
 
2. Босим пасаяди — Юнусобод тумани бўйича: Уста Ширин кўчасида.
 
7 сентябрь соат 09.00 дан 8 сентябрь соат 09.00 гача
 
1. Сув бўлмайди — Учтепа тумани бўйича: Изза даҳасида, “Токзор” маҳалласида.
 
11 сентябрь соат 09.00 дан 12 сентябрь соат 09 .00 гача
 
1. Сув бўлмайди — Сергели тумани бўйича: Сергели 3- ва 4-даҳалаларида.
 
- Яккасарой тумани бўйича: Глинка, Кичик Бешёғоч, Шамси Кулол кўчаларида, Нукус кўчаси 27-а уйда.
 
 
12 сентябрь соат 09.00 дан 13 сентябрь соат 09.00 гача
 
1. Сув бўлмайди — Учтепа тумани бўйича: “Боғичинор”, “Дегрез”, “Шофайзибоғ”, “Ибрат”, “Шарқ Гули”, “Нишабариқ” маҳаллаларида.
 
13 сентябрь соат 09.00 дан 14 сентябрь соат 09.00 гача
 
1. Сув бўлмайди — Шайхонтохур тумани бўйича: “Каттаховуз”, “Оқилон” маҳаллаларида, 1-сонли шаҳар шифохонаси ва туғруқхонасида, 3-туман иссиқлик қозонхонасида, Қоратош кўчаси 1-, 2-, 3-, 4-, 5-, 6-, 7-, 8- ва 9-кўпқаватли уйларда, Кўкча Дарвоза 1-тор кўчасида, Сақичмон кўчасида.
 
2. Босим пасаяди — Шайхонтохур тумани бўйича: “Кўкча Дарвоза”, “Шофайз” маҳаллаларида.
 
13 сентябрь соат 23.00 дан 14 сентябрь соат 06.00 гача
 
1. Сув бўлмайди — Юнусобод тумани бўйича: “Отчопар-1 ва Отчопар-2” маҳаллаларида, Шаҳристон кўчаси ва унга туташ кўчаларда. 
 
14 сентябрь соат 09.00 дан 15 сентябрь соат 09.00 гача
 
1. Сув бўлмайди — Юнусобод тумани бўйича: 4 мавзе 1, 1-б, 1-в, 2-, 3-, 19-, 34-, 22-, 23-, 24-, 64-уйларда ; 5-мавзе 1-б, 1-в, 11-, 12-, 13-, 14-, 15-, 16-, 17-, 18-, 19-, 21-, 22- уйларда, Еттичинор кўчасида.
 
18 сентябрь соат 09.00 дан 19 сентябрь соат 09.00 гача
 
1. Сув бўлмайди — Сергели тумани бўйича: Йўлдош 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 17-даҳалаларида, Жанубий ишлаб чиқариш ҳудудида.
 
2. Босим пасаяди — Сергели тумани бўйича: Сергели-3 ва Сергели-4 даҳалаларида.
 
19 сентябрь соат 09.00 дан 20 сентябрь соат 09.00 гача
 
1. Сув бўлмайди – Учтепа тумани бўйича: Учтепа туман ҳокимияти, “Боғистон” маҳалласида, 13, 14, 15, 21, 22, 23, 24, 25-мавзеларида, 12-мавзе 1-а, 2-а, 3-а, 4-а, 14-, 65-, 66-уйларда, 11-мавзе 1-а, 1-б, 1-в, 28-, 49-, 50-, 51-, 52-уйларда.
 
20 сентябрь соат 09.00 дан 21 сентябрь соат 09.00 гача
 
1. Сув бўлмайди — Яшнобод тумани бўйича: “Тўйтепа”, “Чўлпон”, “Жўрабек”, “Маърифат”, “Ширинобод” маҳаллаларида, Содиқ Азимов кўчаси ва тор кўчалари билан бирга, Тўйтепа, Яхё Ғуломов кўчаларида.
 
Миробод тумани бўйича: “Салар”, “Тонг юлдузи” маҳаллаларида, Ҳарбий прокуратурада, Истиқбол кўчаси 24-, 26-кўпқаватли уйларда.
 
2. Босим пасаяди — Яккасарой тумани бўйича: “Юнус Ражабий” маҳалласида, Афросиёб шоҳ кўчасида.
 
Миробод тумани бўйича: Яккачинор, Қўшкўприк кўчаларида.
 
21 сентябрь соат 09.00 дан 22 сентябрь соат 09.00 гача
 
1. Сув бўлмайди — Яккасарой тумани бўйича: Шота Руставели кўчаси 120-, 122-, 87-кўпқаватли уйларда, Бадриддин Хилолий 3-тор кўчасида, Чўпонота кўчаси Шота Руставели кўчасидан Бўрижар ариғигача.
 
Чилонзор тумани бўйича: Чилонзор 1-, 2-мавзеларида, “Қозиробод” маҳалласида, Нурхон кўчаси 1-, 2-, 3-, 4-, 5-, 6-, 7-, 8-, 9-, 10-, 10-а, 11-, 12-кўп қаватли уйларда, Нурхон тор кўчасида.
 
2. Босим пасаяди — Яккасарой тумани бўйича: “Мерос”, “Муқимий”, “Тўқимачи” маҳаллаларида, Шота Руставели кўчаси Чўпонота кўчасидан Бобур кўчасигача.
 
26 сентябрь соат 09.00 дан 27 сентябрь соат 09.00 гача
 
1. Сув бўлмайди — Мирзо Улугбек тумани бўйича: ТТЗ, Феруза, Яланғоч, ТашГРЭС даҳаларида, 1-туман иссиқлик қозонхонасида, Гинекология ва акушерлик институтида, Феруза, Касаба, Неъмат, Бойчечак, Гулсара, Хирот кўчаларида.
 
27 сентябрь соат 09.00 дан 28 сентябрь соат 09.00 гача
 
1. Сув бўлмайди — Олмазор тумани бўйича: Янги Олмазор, Шимолий Олмазор, Тешикқопкоқ, Файзибаланд, Қорасарой, Чувалачи, Зиёвиддин Бобохонов, Сариқсув, Гуручарик, Сағбон, Умид 1-тор, Оқилон, Фаробий, Талабалар, Беруний, Минор, Янгиер кўчаларида, Талабалар шаҳарчасида, Турин университетида, “Ғани Аъзамов”, “Чимбой” маҳаллаларида.
 
28 сентябрь соат 09.00 дан 29 сентябрь соат 09.00 гача
 
1. Сув бўлмайди — Чилонзор тумани бўйича: Бунёдкор шоҳ кўчаси 15-, 16-, 17-, 18-уйларда, Муқимий кўчаси 143-, 144-, 146-, 148-, 150-, 151-, 158-, 166-, 167-, 168-, 170-, 176-, 178-уйларда, “1 ва 2 Чархкомолон” маҳаллаларида, Чилонзор-Ц, 3-, 5-, 6-мавзеларида.
 
28 сентябрь соат 23.00 дан 29 сентябрь соат 06.00 гача
 
1. Сув бўлмайди — Юнусобод тумани бўйича: “Отчопар-1 ва Отчопар-2” маҳаллаларида, Шаҳристон кўчаси ва унга туташ кўчаларда. 
 
2 октябрь соат 09.00 дан 3 октябрь соат 09.00 гача
 
1. Сув бўлмайди — Яккасарой тумани бўйича: Кичик халқа йўли, Хуштепа кўчаларида, Боғибустон кўчаси 262-, 264-уйларда, Жанубий вокзал, Шота Руставели кўчаси 132-, 136-, 138-, 140-, 142-, 144-уйларда.
 
- Чилонзор тумани бўйича: “Яккабоғ”, “Домбиробод”, “Наққошлик”, “Катта Домбиробод”, “Катта Қозиробод” маҳаллаларида, Кичик халқа йўли, Чилонзор, Дилхуш, Наққошлик, Ўсмир, Новза Қозиробод кўчаларида, 16-сонли оилавий шифохонасида, Тез тиббий ёрдам кўрсатиш Республика марказида.
 
Келтирилган ноқулайликлар учун “Сувсоз” ДУК корхонаси аҳолидан узр сўраган.
 
Сув бўлмаган жойларга сув ташувчи махсус автомашиналар юборилиши маълум қилинди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Тошкент шаҳри Ичимлик суви 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар