Аҳоли сув муаммоси бўйича мурожаат билан чиқишган.
Наманган вилояти Учқўрғон тумани аҳолиси ичимлик сувини дарёдан ва каналдан ташиб ичишмоқда. Бу ҳақда “Севимли” телеканалида махсус репортаж берилди.
Маълум бўлишича, тумандаги Чек маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси нафақат томорқа қилишга, балки ҳаёт учун зарур бўлган тоза ичимлик суви муаммосидан азият чекмоқда.
Мазкур ҳудуд аҳолиси маҳалладан оқиб ўтувчи, санитария талабларига жавоб бермайдиган сувдан истеъмол қилишга мажбур бўлишмоқда.
Таъкидланишича, ушбу маҳалла фуқаролар йиғини туман марказига жуда яқин ҳудудда жойлашганига қармасдан, газ, электр токи муаммолари бу ёқда турсин, тоза ичимлик суви билан ҳам таъминланмаган.
Ўрганиш натижасида бу маҳаллага яқин ҳудудларга ҳам бевосита дарё суви насос орқали махсус трубаларда истеъмол учун етказиб берилиши маълум бўлди.
Туман аҳолисининг кўпчилиги 10 йилдан ошиқроқ вақт давомида бу ерга сув келмай қўйганидан турли ташкилотларга мурожаат қилишган. Аммо ҳудудлардаги мана шундай ҳолатларни ўрганувчи Учқўрғон туман “Сувоқова” ИЧБ филиали вазифаси сувларни кабул килиш ва сув билан таъминлаш масалаларида ташвикот олиб бориш бўлишига қарамасдан масалага панжа ортидан қараган. Яъни 10 йиллар мобайнида ушбу ҳудудда аҳоли қандай сув ичаётганидан хабар ҳам олмаган.
Бунинг ўрнига улар бизга аҳоли келиб сув муаммоси ҳақида гапирмаган ва бу масалани айтмаган, деб муносабат билдирган. Ваҳолангки, Президент Шавкат Мирзиёев ҳар бир чиқишларида мутасаддиларга аҳоли билан жонли ишлаш бўйича топшириқлар бериб, кабинетга кириб олиб, халқ дардидан бехабар ўтириш даври ўтганлигини такрорламоқда. Шунингдек, Президент мутасадди ташкилот ходимлари уйма-уй юриб халқ муаммоларини ҳал қилиш лозимлигини таъкидлаган эди.
Чек маҳалласида яшовчи айрим фуқаролар билан суҳбат қурилганида улар сувни олиб келиш учун ўртада автомобиль қатнов йўли мавжуд ҳудуддан ўтиб, дарёдан ичишга сув олиб келишини айтишган. Энди бу муаммонинг фаслларда қандай бўлишини тасаввур қилиш мумкин. Чунки ҳар бир мавсумда оқар сув таркиби ва сифати турлича бўлади.
Бундан ташқари, шу ерликлар Учқўрғоннинг фақатгина Чек маҳалласи ҳудуди эмас, бошқа маҳаллаларда ҳам ичимлик суви катта муаммо экани, бир неча йиллардан бери аҳоли дарё ва канал сувларини истеъмол қилаётганини таъкидлашган.
Мутасаддилар мазкур туманда аҳолига тоза ичимлик суви етказиб беришни йўлга қўйишса, аҳолининг бир неча йиллик орзуларини амалга оширган бўлар эди.
Мазкур муаммо мутасаддилар томонидан қанчалик эътиборга олинишини вақт кўрсатади. Ва биз, албатта, бу мавзуга қайтамиз!

Темур Назаров