Жиноятчи қўлга олинган ҳамда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Жорий йилнинг 13 октябрь куни Самарқанд шаҳрида Hyunday Sonata руқумли автомашина ўғирлаб кетилган.
Номаълум шахс Самарқанд шаҳрининг “Осиё Меҳр” МЧЖ биноси олдида қаровсиз қолдирилган шу МЧЖ раҳбари Д.Т.га тегишли Hyunday Sonata русумли автомашинасини ҳайдаб қочган.
Самарқанд ИИБ ходимларининг қидирув ишлари натижасида автомашина 72-сонли мактабгача таълим муассасаси биноси олдидан техник соз ҳолда топилган. Кўрилган чоралар натижасида, мазкур жиноятни уч киши – Самарқанд шаҳрида яшовчи И.Л., Т.Х. ва 55-сонли ўрта мактабнинг юқори синф ўқувчиси Ф.С. содир этганликлари аниқланиб, улар қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Дилмуроджон Раҳимов