...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Ҳабиб Мэйвезерга қарши жанг қилмоқчилиги ростми?


15:03, 15.10.2018 Спорт
 5 317

У енгилмас амеркалик боксчини жангга чорлади.

UFC бўйича енгил вазн чемпиони, россиялик жангчи Хабиб Нурмуҳамедов америкалик боксчи Флойд Мэйвезерга қарши рингга чиқиш ниятида.
 
“Кел, Флойд. Мен сен билан жанг қилишга тайёрман. Сенинг 50 та ғалабанг менинг, 27 та ғалабамга қарши. Ҳеч қачон ютқазмаган икки йигит. Нима учун йўқ?! Бу чакалакзорда фақат битта қирол бўлади, бу эса, албатта, мен! У Макрегорни рингга қулата олмаганди, мен эса буни осонлик билан қила олдим”, деган Нурмуҳамедов.
 
30 ёшли спортчининг чақириғи бокс менежери Дехуан Блэйкнинг Instagram’даги саҳифасида жойлаштирилган.
 
Аммо Ҳабиб Флойд билан қайси спорт тури қоидалари бўйича жанг қилишига аниқлик киритмаган.
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

A post shared by DeJuan Blake (@dejuanblake) on


Таъкидлаш жоизки, Ҳабиб Нурмуҳамедов ва Конор Макгрегор жанги ҳақида фикр билдирган Флойд Мэйвезер россиялик спортчини яхши танимаслигини, аммо унинг ҳали енгилмаганидан хабари бор эканини таъкидлаганди.
 
Аввалроқ, шу йил ичида собиқ жаҳон чемпионлари Пакьяо ва Мейвезер ўртасида реванш жанги бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Хабиб Нурмуҳамедов Флойд Мэйвезер Дехуан Блэйк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!