“У билан жанг расман бўлиб ўтади!”, дея пост қолдирди Флойд Мейвезер
Аввалроқ, америкалик боксчи Лас-Вегасдаги аренани банд қилиб қўйгани ҳақида хабарлар чиққанди. Маълум бўлишича, ушбу тўқнашув 26 август куни айнан Лас-Вегасдаги аренада бўлиб ўтади. Жанг бокс қоидалари асосида ўтказилиши келтириб ўтилган.
“У билан жанг расман бўлиб ўтади!”, дея пост қолдирган Флойд Мейвезер ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига. Шунингдек, у МакГрегор билан бирга тушган суратларини ҳам жойлаган.
Бунга жавобан МакГрегор ҳам ижтимоий саҳифаларига “Жанг бўлади!”, дея пост ёзиб қолдирган.
Маълумот учун, Флойд Мэйвезер профессионал боксда 49 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Аралаш қоидалар жангчиси Конор МакГрегор эса 24 та жангнинг 21 тасида ғалаба қозониб, 3 тасида мағлубиятга учраган. Таъкидлаш жоиз, МакГрегор Мейвезер билан жангда илк марта бокс қоидалари асосида аренага кўтарилади.