...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мактаб ўқувчилари учун танлов. Ғолиб 17 миллион сўм олади


12:34, 07.03.2018 Жамият
 4 098

«Ал-Хоразмий издошлари» номли кўрик-танлов апрель ойида старт олади.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистонда 10-11 синф ўқувчилари ўртасида математика, физика ҳамда информатика фанлари бўйича «Ал-Хоразмий издошлари» номли анъанавий кўрик-танлов таъсис этилганини эълон қилди.
 
Кўрик-танлов апрель ойида старт олади ва уч босқичда ташкил қилинади. Биринчи босқичда иштирокчилар ўз мактабларида математика, физика ҳамда информатика фанларидан онлайн усулда имтиҳон топширадилар. 80 дан юқори балл тўплаган ёшлар танловнинг кейинги босқичига йўл олишади. Иккинчи босқич минтақавий шаклда бўлиб ўтади ва иштирокчилар учала фанга доир жами 9 та топшириқни бажаришлари лозим бўлади.


 
100 баллдан 75 балл тўплаганлар сўнгги босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритадилар.
 
Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида ўтказиладиган сўнгги босқичда танлов қатнашчилари эътиборига математика, физика ҳамда информатика фанларига доир 15 та вазифа ҳавола қилинади.
 
Танловда энг юқори балл тўплаган олти нафар ғолиб «Муҳаммад Ал-Хоразмий издошлари» танловининг дипломи ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг 65 баробаридан 100 баробаригача (17 миллион 224 минг сўм) миқдоригача пул мукофоти билан тақдирланади.
Фирдавс БЕК

Теглар:Ўқувчи танлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар