...
МЕНЮ
ONLINE TV

Собиқ Бош прокурорнинг ўғли отасига қисматдош бўлди


12:23, 07.03.2018 Жамият
 10 970

Алишербек Қодировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг қуйидаги моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси собиқ Бош прокурори Рашиджон Қодировнинг ўғли Алишербек Қодировни қидирувдаги шахслар рўйхатига киритди.
 
ИИВ маълумотларига кўра, Алишербек Қодировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг қуйидаги моддалари билан жиноят иши қўзғатилган:



165-модданинг 2-қисми “а” банди – такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган товламачилик;
165-модданинг 3-қисми “а” банди – жуда кўп миқдордаги товламачилик;
168-модданинг 3-қисми “а” банди – кўп миқдордаги фирибгарлик;
168-модданинг 4-қисми “а” банди – жуда кўп миқдордаги фирибгарлик;
 
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мамлакатнинг собиқ Бош прокурори Рашиджон Қодиров устидан жиноий иш қўзғатилганини маълум қилганди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165, 205, 210-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирдавс БЕК

Теглар:Прокурор қидирув 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар