Мажбурий ижро бюроси 2017 йил июнь–август ойлари давомида фаолияти юзасидан ҳисобот берди.
2017 йил июнь–август ойлари давомида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан 6,32 трлн. сўм ундирилиши таъминланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Марҳамат, ҳисобот таркиби билан танишинг:
I. Энергия ресурслари учун тўловларни ундириш.
Фойдаланилган энергия ресурслари учун тўловларни ундириш борасида кўрилган чоралар натижасида:
- жорий йилнинг июнь ойида 812,4 млрд. сўм;
- жорий йилнинг июль ойида 1,2 трлн. сўм;
- жорий йилнинг август ойида 1,6 трлн. сўмдан ортиқ тўловлар ундирилди.
Қарздорликларни ундириш мақсадида июндан августгача бўлган даврда:
- 4,6 трлн. сўм қарздорликни тўлаш юзасидан 4,6 млн. талабномалар юборилди, 112,4 млрд. сўм қарздорликни иш ҳақидан ушлаб қолиш ҳақида 177 313 та талабномалар берилди;
- 993,2 млрд. сўм қарзи бўлган 39 383 та юридик шахсларнинг ҳисоб рақамларига инкасса топшириқномалари қўйилди, судларга 12 200 та даъво аризалари киритилди;
- ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга оширмаган ва тармоққа ноқонуний уланган 92 033 нафар истеъмолчилар, шу жумладан 11 179 та юридик шахслар электр ва газ тармоқларидан узилди.
II. Турар ва нотурар жой фонди инвентаризацияси.
1 695 463 та турар ва нотурар жой биноларини инвентаризациядан ўтказиш давомида:
– 285 512 та кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлмаган бинолар, 16 127 та ўзбошимчалик билан қурилган объектлар;
– 525 657 та носоз ёки давлат қиёслов кўригидан ўтмаган энергия ресурслари истеъмолини ҳисобга олиш ускуналари;
– 110,4 млрд. сўм нореал қарздорлик (электр энергияси учун — 59,7 млрд. сўм, газ учун — 50,7 млрд. сўм) аниқланди.
Натижаси бўйича тегишли чоралар кўрилди.
III. Ҳуқуқбузарлик ҳолатларини фош этиш бўйича чора-тадбирлар.
Энергия ресурсларининг талон-торож қилиниши ва бунинг оқибатида 137,5 млрд. сўм нореал қарздорликнинг келиб чиққани ҳолатлари бўйича 111 та жиноят иши қўзғатилди.
IV. Суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш.
Жорий йилнинг июнь-август ойлари давомида кўрилган чоралар натижасида:
– 2,7 трлн. сўм ундирилиши;
– 4,3 млрд. сўм миқдорида жарималар қўлланилиши;
– суд ҳужжатларини ўз вақтида ижро қилмаган шахслардан 7,3 млрд. сўм ижро йиғимлари ундирилиши таъминланди.