...
МЕНЮ
ONLINE TV

Маданият вазири: “Санъаткорларга илтимос тугул илтижо қиляпмиз, аммо натижа йўқ”


14:09, 18.08.2017 Жамият
 6 246

Бугун, 17 август куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида клуб фаолиятини ташкил этиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳузуридаги “Ўзбекистон халқ артистлари клуби”ни ташкил этишга бағишланган йиғилишда иштирок этгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Йиғилишда вазир сўз олиб, қаратилаётган эътибор, кўрсатилаётган йўл-йўриқдан кейин ҳам санъаткорлардан ўзгариш бўлмаётганини, хонандалар мамлакат ҳаётида бўлаётган воқеа-ҳодисаларга дахлдорлик ҳисси билан яшамаётганини танқид остига олди.
 
“3 август куни Президентимиз билан бўлиб ўтган учрашувда жуда кўп таклифлар ўртага ташланди. Ушбу учрашувдан кейин биз сиз санъаткорларнинг оғзингизни пойладик, бирор таклиф беришингизни, бизга нима хизмат деб майдонга чиқишингизни кутдик. Президентимиз “Ўзбекистон халқ артистлари клуби”ни ташкил этиш вазифасини юклаганаларидан кейин сизларнинг мен бу клубга ўзимнинг қандай улушимни қўша оламан, дейишингизни кутдик. Натижа бўлмагач, ўзимиз сизларга мурожаат қилдик. Қарс икки қўлдан чиқади. Президентнинг бу ташаббусига биз ҳам ўзимизнинг ижодий ишларимиз билан жавоб беришимиз керакми ёки йўқ?”, дейди Бахтиёр Сайфуллаев.
 
Вазир олдинда турган йирик тадбирлар ҳақида гапириб, “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали, Мустақилликнинг 26 йиллиги байрам тадбирлари учун қўшиқ ёзиб беринг деб, санъаткорларга илтимос қилинаётгани, бу илтимос илтижога айланганини, лекин жавобсиз қолаётганини айтади. Унинг сўзларига қараганда, санъаткорлардан Ўзбекистон халқ артистлари Фаррух Зокиров, Ортиқ Отажонов, ака-ука Эшжоновлар, Юлдуз Усмонова, Зулайҳо Бойхонова, Гулсанам Мамазоитовагина “Ўзбекконцерт”нинг таклифини рад этмай, берилган топшириқларни ўз вақтида бажаришган.
 
Мавзуга яна қайтамиз.  

Теглар:Бахтиёр Сайфуллаев Ўзбекистон халқ артистлари клуби 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Муллавой
18:33 18.08.2017

Ээээ, Бахтиёр ака, бу отарчилар билан улар тушунадиган тилда гаплашсагина қулоқ солади. Бир неча йил аввал уларни куратори Бош Вазир ўринбосари катта давлат тадбиридан кейин қанақа қилиб ўқитиб қўйганини эшитгансиз албатта. Улар фақат шунақа тилни тушунади, оёғи ердан узилган халқни менсимайдиган чала мулла отарчилар


Муллавой
15:32 18.08.2017

Бир марта битта давлат тадбиридан кейин бош вазир уринбосари бу луттибоз отарчиларни бир хонага йигиб, улар аслида кимлигини башарасига айтиб, отарчиларга аник бахони уларнинг узига хамманинг ёнида айтган. Булар билан факат шу тарзда гаплашиш керак. Бошка тилни тушунмайди юу оёги ердан узилган олифталар



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар