...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лутфулла Саъдуллаев 75 ёшни қаршилади


17:28, 18.12.2015 Театр
 14 264

1940 йилнинг 18 декабрида Тошкентда таваллуд топган актёр ярим асрдан зиёд фаолияти давомида театр, кино ва видеофильмларда 700 дан ортиқ роллар ижро этди.

Театр ва кино оламида такрорланмас роллари билан ўз ижодий йўлини, мактабини яратган актёр, устазода санъаткор Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев 18 декабрь куни қутлуғ 75 ёшни қаршилади.

1940 йилда Тошкентда таваллуд топган актёр ҳозирги Ўзбекистон Давлат Санъат ва маданият институтини тугатади. Сўнг Ёш томошабинлар театрида иш бошлаб, фаолияти давомида 200 га яқин спектаклларда бир-биридан эсдақоларли роллар ижро этади. Кино ва видеофильмлар, телевизион миниатюралар дастурида ижро этган роллари эса 500 дан ортиқдир.

1968 йилда ҳамкасби Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Саъдуллаева билан турмуш қурган актёр – бугун 3 фарзанднинг отаси, 7 набиранинг севимли буваси.

Лутфулла Саъдуллаев узоқ йиллик ижодий фаолиятида давомида ўз ҳаёти ва ижодидан ҳикоя қилувчи, устозлари, марҳум ҳамкасблари ҳақидаги хотиралари жамланган “Қисмат”, “Ўкинч”, “Мени кечир...” номли китобларини нашрдан чиқарди.

Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаевни таваллудининг 75 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этамиз. 
Қамариддин Шайхов

Теглар:Лутфулла Саъдуллаев Гулчеҳра Саъдуллаева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Mr.Jokker
10:01 19.12.2015

puli kuygan qozoq qalampir (garimdori) chayinidi. rasm zo'r chiqibdi



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!