Интернет фойдаланувчиларининг аксарияти актриса Муқаддас Саъдуллаеванинг қизчаси турмуш ўртоғи ва қайнонасига ўхшаганини айтишмоқда.
Маълумотларга қараганда, актриса онаси Гулчеҳра Саъдуллаева билан бирга “MY5” телеканалининг “Наша радость” кўрсатувида иштирок этган. Мазкур сурат ҳам айнан тасвирга олиш жараёнлари вақтида олинган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ушбу сурат юзасидан ҳам баҳсга киришишди. Кимдир Саъдуллаеванинг қизчаси қайнонасига ўхшашини айтса, яна кимдир қуйиб қўйгандек дадасига тортганини ёзиб қолдирмоқда. Улар орасида “Онангиз Гулчеҳра Саъдуллаевага ўхшабди”, – дегувчилар жуда камчиликни ташкил этяпти.
Маълумот учун, Муқаддас Саъдуллаеванинг қизчаси Саъдия 2015 йилнинг 11 сентябрида дунёга келган.