...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркияда теракт хавфи борлиги учун немис ваколатхоналари ёпилди


15:08, 17.03.2016 Олам
 3 175

Ҳозирги пайтда бинолар тинтув қилинмоқда, иншоот атрофидаги ҳудудлар ёпилган.

Германиянинг Анқарадаги элчихонаси, шунингдек, бош консулхона ва Истамбулдаги немис мактаби пайшанба куни теракт хавфи борлиги учун ёпилди. Бу ҳақда “N24” хабар берди.

Айни дамда бинолар тинтув қилинмоқда, иншоот атрофидаги ҳудудлар ёпилган. Германиянинг Туркиядаги ваколатхоналари ва немис мактабини ёпишидан мақсад террористик таҳдиднинг борлиги, дейилади хабарда.

Маълум муддатли текширув ишларидан сўнг элчихона биноси яна дипломатик ходимларга топширилади.

Германия элчихонасидаги телефонига ўрнатилган авто жавоб берувчи бинонинг ёпилганини айтмоқда, элчихона сайтида қўшимча маълумотлар йўқ, дейди РИА Новости.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг январь ойида Истанбулнинг машҳур Султонаҳмад майдонидаги портлаш натижасида 11 нафар германиялик сайёҳ вафот этган эди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Германия элчихонаси Туркия Истанбул Немис мактаблари Теракт таҳдиди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!