...
МЕНЮ
ONLINE TV

Таниқли актёрлардан бири набирали бўлди


13:17, 25.07.2016 Кино
 21 392

Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев ва Гулчеҳра Саъдуллаева эса абирали бўлишди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Масъудов куни кеча иккинчи бора бувалик бахтига муяссар бўлди. Бу ҳақда Саъдуллаевлар сулоласининг кенжа вакили, актриса Муқаддас Саъдуллаева Instagram’даги шахсий саҳифаси орқали хабар қолдирди.
 
“Яна жиянли бўлдим. Фатҳулла Масъудов хонадонларида бугун, 23 июль куни гўзал қизалоқ дунёга келди. Поччажоним Фатҳулла ва опажоним Гулираъно иккинчи бор набирали бўлишди. Ҳабибуллоҳ ва Барнохон сизларни чин қалбимдан табриклайман. Кичкина фаришта уйингизга ҳақиқий бахт олиб кириб, муҳаббатингизни янада мустаҳкамласин”, деб ёзади Саъдуллаева.
 
Шу куни Фатҳулла Масъудов набирали бўлиши билан бир қаторда, Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Саъдуллаева абирали бўлишди. Дарвоқе, Фатҳулла Масъудов Лутфулла Саъдуллаевнинг катта қизи Гулираъно Саъдуллаевага уйланган.
 
Маълумот учун, Фатҳулла Масъудов 2016 йилнинг февраль ойидан буён Ўзбек миллий академик драма театрида директор вазифасини вақтинча бажариб келмоқда.

Теглар:Муқаддас Саъдуллаева Фатҳулла Масъудов Лутфулла Саъдуллаев Гулчеҳра Саъдуллаева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!