Террорчи Али Сонболининг 16 ёшли дўсти McDonald’s ресторанига кўпроқ одамни жалб этиш учун Facebook орқали одамларни алдаган.
Орадан бироз вақт ўтиб полиция 16 ёшли афғонистонлик ўспиринни Мюнхендаги терактга алоқадорликда айблаб ҳибсга олди.
Маълумотларга қараганда, ўспирин Facebook орқали одамларни McDonald’s ресторанида бепул овқат тарқатилаётгани айтиб алдаган. Бундан мақсад, ресторанда янада кўпроқ кишини жалб этишдан иборат бўлган.
Афғонистонлик ўспирин Мюнхендаги ресторанда теракт амалга оширган жиноятчи билан яқин дўст бўлганлиги тахмин қилинмоқда. Полиция уни Мюнхеннинг Лайм туманидаги квартирада қўлга олди.
Суратда террорчи Али Давид Сонболи.
Нашрнинг ёзишича, теракт оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳатланганларнинг аксарияти ёшлар бўлган. Қурбонлар орасида 19 ёшли Ҳусайн Дайичик ўлими олдидан қаҳрамонлик кўрсатди. У синглисини ўқ ёмғиридан сақлаш учун, ўзини қурбон қилди.
Бундан ташқари, ҳалок бўлганлар орасида 21 ёшли Дижамант Забергжа, Армела Сегаши ва унинг 14 ёшли дугонаси Сабина Сулаж, футбол ишқибози Гуллиано Коллманн (18 ёш) ва 15 ёшли Кан Лейла каби навқирон ёшлар ҳам бор эди.