...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркияда Гулен ҳаракатига алоқадор компаниялар ёпилади


12:17, 25.07.2016 Олам
 3 118

Туркияда бир қатор компаниялар Гулен ҳаракатини молиялаштишда гумон қилинмоқда.

15 июль куни Туркияда бўлган давлат тўнтаришига ҳаракатда ҳукумат Фатҳуллоҳ Гуленнинг қўли борлигини таъкидлаб келмоқда. Туркиянинг собиқ диний этакчиларидан бири, 1999-йилдан бери АҚШда яшаб келаётган мухолиф сиёсатчи Фатҳуллоҳ Гулен мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг айбловларини инкор қилмоқда.
 
Туркия ҳукумати мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гулен фаолиятига алоқадор барча компанияларни ёпмоқчи. Бу ҳақда “Hurriyet” хабар тарқатди
 
Туркия Божхона ва савдо вазири Булент Туфенжининг сўзларига кўра, ҳукумат бир қатор компаниялар устидан тергов ишларини олиб бормоқда. Улар Гулен тарафдорларини молиявий таъминлашда гумон қилинмоқда. Тергув якунлангач, улар ёпилади ва керакли чоралар кўрилади.
 
Аввалроқ, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг буйруғига биноан,  Гулен ҳаракатига алоқадор бўлган 35та тиббиёт институти, 1043та хусусий мактаб, 1229та жамғарма, 19та уюшма, 15та хусусий университет ёпилгани ҳақида хабар берган эдик.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Ражаб Тойиб Эрдўған Фатҳуллоҳ Гулен Туркия Давлат тўнтириши Исён 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!