Одамзод қоронғида кўра олмайди деб ҳисоблайсизми, у ҳолда адашасиз...
Болакайнинг кўзлари кечқурун ҳам жуда яхши кўради. Юсуи ўзининг бу қобилиятини аввал ота-онасига, кейин эса мактабдаги ўқитувчиларига кўрсатди.
Ўқитувчилардан бири ғаройиб хусусият эгаси ҳақида ўз ватандошларига гапириб беришга қарор қилди ва Юсуининг нимага қодир эканлиги ҳақида интернетда ёзди. Орадан бироз вақт ўтгач, бунақа нарсаларга ишониши қийин бўлган пекинлик журналист мазкур хабарни текшириб кўрмоқчи бўлди. Бунда бир қатор тиббиёт ходимлари иштирок этишди. Юсуининг қоп-қоронғи жойда ёзувларни бемалол ўқиши, келганларни лол қолдирди.
Шундан сўнг шифокорлар хитойлик болакайнинг кўзларини текшириб кўришди ва унинг ноодатий тузилишга эга эканлигини тасдиқлашди.
Маълумотларга қараганда, Юсуининг кўзларида тапетум, яъни қоронғида кўриш имконини берувчи ўзига хос ҳужайра қатлами мавжуд.
Жонизотлар ҳам тапетум ёрдамида кечқурун жуда яхши кўришади, ҳатто, сезилмас нурни ҳам пайқашади.
Одамзодда олдин бундай воқеа кузатилмаган. Хитойлик болакай бундай ғаройиб хусусиятга эга бўлган биринчи одамдир. Шунинг учун, Юсуини “юлдуз бола”, “ўзга сайёралик болакай”, “гибрид” деб аташади.