Беларусь раҳбари музокаралар давомида Афғонистон ҳақида ҳам сўз юритган.
“Биз ўзбек дўстларимиз Афғонистон билан ҳамкорлик қилишга ёрдам беришларини хоҳлаймиз. Аммо у ерга ёлғиз бормоқчи эмасмиз, бизнинг маҳсулотлар ва сиз билан биргаликда боришни истаймиз. Шунинг учун, Ўзбекистонда мураккаб машинасозлик маҳсулотларини тайёрлаб, биргаликда борайлик ва афғонларга ёрдам берайлик. Улар буни қадрлайди, уларга барчаси керак”, деган Александр Лукашенко.
Беларусь раҳбари афғон бозори супертехникалар ёки ўта замонавий тракторларга эҳтиёж сезмаслигини, уларга содда техника кераклигини пайқаган.
“Биз бугун Ўзбекистонда шундай техника йиғишга тайёрмиз, эртага буни Тожикистонда ҳам амалга оширамиз”, деб қўшимча қилган Александр Лукашенко.