Қўшма корхонада ишлаб чиқарилган дастлабки эксковаторлар намойиш этилган.
Умумий қиймати 33 миллион доллар бўлган мазкур лойиҳа 2018-2021 йилларга мўлжалланган. Бугун расман ишга тушган биринчи босқичда қурилиш ва қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган 12 турдаги эксковаторлар ишлаб чиқарилади. Маҳаллийлаштириш даражаси 2019 йилда 22 фоизга, 2021 йилда камида 50 фоизга етказилади.
Ўзбекистон раҳбари маҳсулот турларини кўпайтириш ва маҳаллийлаштириш даражасини ошириш зарурлигини таъкидлаган. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаларини минтақамиздаги мамлакатларга етказиб бериш учун қулайлигини қайд этган.
Шу ерда қўшма корхонада ишлаб чиқарилган дастлабки эксковаторлар намойиш этилган.