Наманган муҳандислик-технология институтига хорижлик мутахассислар таклиф қилинган.
Бундан ташқари Бенжамин Аренстейн томонидан институтнинг профессор-ўқитувчилар учун маҳорат дарслари ҳам ташкил этилади.
Мазкур институтга АҚШлик яна бир ўқитувчи ташриф буюриб, ўз тажрибаси билан ўртоқлашмоқда. Техас халқаро таълим маркази профессори Рави Прокаш Дани тегишли йўналишдаги талабаларга “Ўсимликшунослик ва пахтачилик” фанидан 40 соатлик дарс машғулотларини олиб бормоқда.
Профессор Рави Прокаш Дани ташрифи давомида АҚШ ва Ҳиндистоннинг нуфузли олий таълим муассасалари билан видеоконференция ўтказиш ҳам режалаштирилган.