“Фуқаролар учун сайлов участкаларида барча шароитлар яратилгани мени жуда хурсанд қилди”, дейди хонанда.
Кўпчилик сайловчилар қаторида хонанда Лола Йўлдошева ҳам ўзи танлаган номзодга овоз берди.
“Ҳар бир номзоднинг сайловолди ташвиқот тадбирлари жуда кучли олиб борилди. Номзодларнинг сайловолди дастури бир-биридан фарқ қилиши, табиий. Сайловчилар, албатта, ўзлари маъқул кўрган номзодга овоз беради. Мен ҳам ўзим истаган, муносиб, деб билган номзодга овоз бердим”, дейди Лола Йўлдошева сайтимизга берган интервьюсида.
Хонанда бу йилги Ўзбекистон Президенти сайловининг ташкилий жиҳатларига тўхталиб, сайлов участкаларида фуқароларга яратилган шарт-шароитлар ҳақида ўз фикрини билдирди.
“Фуқаролар учун сайлов участкаларида барча шароитлар яратилгани мени жуда хурсанд қилди. Мисол учун, фарзанди билан келган сайловчилар фарзандини болалар майдончасида қолдириб, фарзандидан хавотир олмаган ҳолда овоз бериб чиқиши мумкин. Тиббий марказлар ташкил этилгани ҳам ташкилотчиларнинг сайловчилар манфаатлари йўлида жон куйдирганларини англатади”, деб ўз хурсандчилигини яширмади.
“Qalampir.uz” сайти таниқли шахслар Президент сайловида қандай иштирок этгани ҳақида хабар беришда давом этади. Воқеалар ривожини сайтимиз орқали кузатиб боринг.
Фотомухбир Шерзод Икрамутдинов