...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сенатда АҚШлик вакил билан учрашув ўтказилди


16:31, 04.12.2016 Жамият
 1 705

Учрашувда икки мамлакат ўртасида кўплаб соҳаларда, хусусан, илм-фан, иқтисодиёт, тиббиёт, маданият ва таълим, қишлоқ хўжалиги йўналишларида йўлга қўйилган самарали ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари ҳақида фикр алмашилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида 2016 йил 4 декабрь куни Америка Қўшма Штатлари Конгрессининг собиқ аъзоси Жим Моран билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Олий Мажлис Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси Содиқ Сафоев билан суҳбат чоғида АҚШ билан Ўзбекистон ўртасида ўзаро ишонч ва манфаатдорлик ҳамда очиқ мулоқотга асосланган муносабатлар қарор топгани қайд этилди.
 
Учрашувда икки мамлакат ўртасида кўплаб соҳаларда, хусусан, илм-фан, иқтисодиёт, тиббиёт, маданият ва таълим, қишлоқ хўжалиги йўналишларида йўлга қўйилган самарали ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари ҳақида фикр алмашилди. 

“Ўзбекистонда мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, иқтисодиётни юксалтириш ва демократияни ривожлантириш борасида олиб борилаётган оқилона сиёсатни юқори баҳолаймиз. Юртингизда адолатли, очиқлик асосида ўтаётган сайлов жараёнига ҳавас қилса арзийди. Сайлов участкаларидаги кўтаринки кайфият, сайловчилар учун яратилган қулайлик, шарқона одоб, юксак маданият ва ҳурмат асосида олиб борилаётган сайлов жараёнлари бизда катта таассурот қолдирди. Ўзбекистонда уюшқоқлик билан ўтаётган ушбу сиёсий жараённи бутун дунё кузатиб турибди. Бу билан ўзбек халқи ҳар қанча фахрланса арзийди”, дейди Жим Моран.
 

Теглар:Президент сайлови Содиқ Сафоев Жим Моран 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар