...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лола Каримова лавозимидан воз кечиш истагида...


14:49, 28.08.2017 Жамият
 7 387

Лола Каримова-Тилляева Самарқандда ўтказилган ислом маданияти ва Ўзбекистоннинг илм-фан меросига бағишланган халқаро конференцияда чиқиш қилди.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тилляева ижтимоий соҳада фаол вакил сифатида намоён бўлиб келган.
 
Лола Каримова-Тилляева — “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси. Шунингдек, у яқинда асос солинган Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси ҳамдир.
 
Бундан ташқари, Лола Каримова-Тилляева Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили сифатида ҳам фаолият юритарди.
 
Бугун, 28 август куни Самарқандда ўтказилган ислом маданияти ва Ўзбекистоннинг илм-фан меросига бағишланган халқаро конференцияда Лола Каримова-Тилляева ЮНЕСКОдаги фаолиятини якунлаши ҳақида маълум қилди.
 
“Мен ЮНЕСКОда вакил сифатидаги фаолиятимни якунламоқчиман. Асосий эътиборимни оилам, шахсий қизиқишларим ва Ислом Каримов фонди томонидан амалга ошириладиган лойиҳаларга ва бошқа ижодий, маданий ва хайрия тадбирларига қаратмоқчиман”, дея чиқиш қилди Лола Каримова-Тилляева. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Лола Каримова-Тилляева ЮНЕСКО 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар