...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳрида 7 та ЙТҲ ва 3800 та ҳуқуқбузарлик содир этилган


14:43, 28.08.2017 Жамият
 2 156

26 август куни, бир сутка мобайнида юз берган ЙТҲлар оқибатида 7 киши яраланган, 2 киши эса ҳаётдан кўз юмган...

Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси 26 август, шанба куни пойтахтда рўй берган йўл-транспорт ҳодисалари ҳақида ахборот берди.
 
Маълум бўлишича, ўтган ҳафтанинг шанба кунида Тошкентда 7 та автоҳалокат содир бўлган. Бир кун ичида юз берган ЙТҲлар сабаб 7 киши яраланган ва 2 киши ҳаётдан кўз юмган.
 
26 август куни ЙПХ инспекторлари 3019 та ҳуқуқбузарлик ҳолатини қайд этишган. Йўл-транспорт иштирокчиларининг 800 тасига қўпол турдаги қоидабузарлик учун, 36 тасига маст ҳолда автомобиль бошқаргани учун баённома расмийлаштирилган.
 
Бундан ташқари, ўша куннинг ўзидаёқ компьютерлаштирилган бошқарув тизими орқали 740 та ҳуқуқбузарлик аниқланган. 375 та ҳолатда светофорнинг тақиқловчи чироғида ўтиб кетилган, 365 та ҳолатда белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш қайд этилган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:ЙТҲ Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар