Россияда Ўзбекистон фуқароси томонидан зўрланган 13 ёшли қизалоқ руҳий касалликлар диспансери ҳисобида турган.
Жиноят ҳақида 1985 йилда туғилган Россия Федерацияси фуқароси бўлган аёл полицияга хабар берган.
26 август куни Форносово қўрғонидаги уйлардан бирида 1994 йилда туғилган ҳамда “Форносово” номли ширкатда ишловчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси — 2004 йилда туғилган, ҳозирда мактаб-интернатининг 6-синф ўқувчиси бўлган қизни зўрлаган. Ариза берган аёлнинг таъкидлашича, қизалоқ руҳий касалликлар диспансери ҳисобида турган.