...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лола Каримова ижтимоий тармоқ орқали янги хушхабарни етказди


14:53, 02.12.2016 Жамият
 17 065

Лола Каримова-Тилляева нафақат “Сен ёлғиз эмассан” хайрия фонди васийлик кенгаши раиси балки Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили ҳам.

“Сен ёлғиз эмассан” хайрия фонди васийлик кенгаши раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тилляева ўзбек миллий таомларидан бири бўлган палов ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилганини маълум қилди. Бу ҳақда жамоатчи ўзининг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали хабар берди. 
 
“Азизлар, ўзбек палови маданияти ва анъаналари ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритилди.

Биз ушбу янгиликдан ниҳоятда хурсандмиз. Бунинг аҳамияти нимада ва бу нимани англатади, деб сўрашингиз мумкин.

Инсониятнинг номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхати миллатлар, жамоалар, гуруҳлар ва шахслар томонидан тан олинган анъаналар, урф-одатлар, билимлар ва уларга тегишли воситалар, асарлар ва маданий маконларни асрашга йўналтирилган. Мазкур рўйхат ушбу нуфузли халқаро ташкилот томонидан тасдиқланадиган жуда муҳим ҳужжатдир”, деб ёзади Лола Каримова-Тилляева.
 
ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мерослар рўйхати қаторига миллий байрамларимиздан Наврўз, шунингдек, Шашмақом, Катта ашула, Аския санъати, Бойсун маданий муҳити киритилган. Лола Каримова-Тилляева бу ҳақда гапирар экан, қуйидагиларни қўшимча қилди.
 
“Рўйхатга киритиш жараёни икки йил ва ундан ортиқ вақтни талаб этади.
 
Ҳозирда бизнинг ваколатхонамиз янги лойиҳалар устида иш олиб бормоқда, ва анъанавий таомимиз бўлмиш палов билан боғлиқ урф-одатлар ЮНЕСКОнинг рўйхатидан жой олгани тўғрисидаги хабардан биз жуда мамнунмиз. 

Палов ўзбек халқининг кундалик ҳаётида ҳамда тўй ва маъракалар, эҳсонларда ўртага тортиладиган таомдир. Ўзбек анъаналарига кўра, мезбон ўртага палов тортганидан кейингина меҳмонларга кетишга рухсат берилади. Асрлар оша авлоддан авлодга ўтиб келётган палов билан боғлиқ урф-одатлар халқимизнинг маданияти ва қадриятларининг муҳим қисми хисобланади”.
 
Маълумот учун, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий ваколтахонаси 2008 йилдан буён фаолият олиб бормоқда.
 

Теглар:Лола Каримова-Тилляева Ўзбек палови Сен ёлғиз эмассан ЮНЕСКО 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар